» » Жиззахда жорий йилнинг биринчи ярмида 2,5 миллион долларлик сабзавот экспорт қилинди

Жиззахда жорий йилнинг биринчи ярмида 2,5 миллион долларлик сабзавот экспорт қилинди

25 октябрь 2018 г 3 256 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида Президентнинг 17 октябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ва уларнинг амалдаги ижросига бағишлаб семинар ўтказилди. 

Жиззах вилоятида иккиламчи экин экиш, хонадонларда ихчам иссиқхоналар ташкил этиш ва шу орқали экспортбоп сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳажмини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни пайтда вилоятда 2 минг 404 гектар ерда боғ барпо этиш, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик, чорвачилик, қуёнчиликни ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилаётир. Мева-сабзавот ва узум етиштиришни 15-20 фоизга кўпайтириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича янги хорижий ҳамкорлар топиш доимий эътиборда.

Амалга оширилган ишлар натижасида жорий йил биринчи ярмида етиштирилган мева-сабзавот ва қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 5,9 миллион доллар ёки жами экспортдаги улуши 17,3 фоизни ташкил этди. Жумладан, 2,5 миллион долларлик сабзавот, 2,6 миллион долларлик мева ва резаворлар экспорт қилинди. Айни пайтда хорижлик ҳамкорларга мўлжалдаги маҳсулотни етказиб бериш бўйича ишлар давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!