» » Фориш туманида болаларга ўлкамиз неъматлари ҳақида тушинчалар берилди

Фориш туманида болаларга ўлкамиз неъматлари ҳақида тушинчалар берилди

25 октябрь 2018 г 2 946 Комментарии: 0

Фориш тумани 3-сонли «Бойчечак» мактабгача таълим муассасасида «Ўлкамиз неъматлари» номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ўғил-қизларга мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Маҳфуза Эшонқулова ўлкамизда етиштирлаётган витаминларга бой турли-туман ноз-неъматлар ҳақида тушунча бериб ўтди.

Шунингдек, тадбирда турли ноз-неъматлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.Тарбияланувчиларқўлларига қоғоз ва қалам олиб, етиштирилаётган ноз-неъматларни ўз тасаввурларига жойлаб, қоғозга туширдилар.

Чарос Яхшибекова, Муслим Муродов, Зафар ва Заҳро Асиловаларнинг чизган расмлари юқори баҳоланди.

Тадбирда деҳқонбобо, соҳибкор боболар иштирокида саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

Рашид КАРИМОВ.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!