» » Арнасой туманида ижодкор ёшлар ўртасида адабий бадиий кеча уюштирилди

Арнасой туманида ижодкор ёшлар ўртасида адабий бадиий кеча уюштирилди

25 октябрь 2018 г 2 899 Комментарии: 0

Ёшларни ижодий иқтидорини рўёбга чиқариш, буюк мутафаккир адиблар каби улғайиши йўлида Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ижодкор ёшлар ўртасида адабий бадиий кеча ўтказилди.

Тадбирни ЎзМТДП туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Рустам Нурматов – “Ижод чашмаси” клуби сафининг 30 нафардан 40 нафарга етганлиги, бу адабиёт бўстонига кириб келаётган ёш нихолларнинг ижодий фаолиятига эътибор қаратилганлигидир,-дея таъкидлаб ўтди.

Учрашувда шоир Салим Камол ва Бахром Мирзо “Ижод чашмаси” тўгарак аъзолари ва ёш ижодкорларга назм, наср ва публицистика йўналишларида маҳорат дарслари олиб борди.

Адабий бадиий кечада ижодкор ёшларнинг ижод намуналари тингланиб, Мадина Муродованинг “Жаннатмакон ватанимни куйлайман” ва Умид Қодировнинг “Шу ватан дея..” номли илк шеърий тўпламлари устоз шоир ва ёзувчилар томонидан муносиб баҳоланиб тақдирланди.

Фарида Авазова

ЎзМТДП  туман Кенгаши

Ижроия Қўмитаси мутахассиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!