Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Интернетнинг салбий таъсири

Интернетнинг салбий таъсири

26 октябрь 2018 йил
407
0

XI аср замонадош ёшлар ҳаётида сезиларли ўзгаришлар кириб келди.

Ўтган аср болалари мактаб, турли тўгараклар ва спорт марказларига чопган ҳамда вақтини шу каби машғулотлар билан мазмунли ўтказган бўлса, бугунги ёшларнинг қизиқиши бошқача. Энди уларнинг кўпчилиги интернет кафелари, техника воситалари сотиладиган жойлар, компьютер ўйинлари марказларига интилмоқдалар.

Улар интернет тармоғига уланиш, янги ахборотларни олиш ва ўзаро дисклар, флешкалар, ахборотларни сақлаш, ташиш воситаларидан имкон борича тез фойдаланишга ҳамдақизиқиши доирасидаги дўстлари билан янгиликларни ўртоқлашишга шошилмоқда.

Замонавий технологиялар, бир қанча вазифалар ва қулайликларга эга уяли телефон, интернет, турли мавзулардаги видео-фильмлар туширилган дисклар - хозирги ёшларнинг диққат марказида бўлиб қолди.

Баъзи ота-оналар фарзандининг ёш бўлишига қарамай, уяли телефон ва интернет тармоқларидан бемалол фойдалана олишини кўриб, хурсанд бўладилар.

Бу фарзандларимизнинг интелектуал салоҳиятли бўлишлари учун яхши, албатта. Лекин ота-оналарнинг кўпи болалари телефон орқали нима билан машғул эканлиги билмайди, тўғрироғи, назорат қилмайди. Болакай эса, қўлида телефон, истаган, қизиққан маълумотларини ўртоқларидан кўчириб олиши ва ундан "завқланиши" мумкин.

Шу тариқа телефонга тушган ҳар хил бемаъни, ёшига мос бўлмаган маълумотлар ҳам боланинг онгини заҳарламоқда. Бу каби нарсаларнинг асоси эса бу - интернетдир.

Бугунги ҳаётни интернетсиз тасаввур қилиш қийин. Шубҳасиз, интернет давримизнинг энг буюк ихтироларидан бири. Катта-кичик ҳар ким унинг хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Бироқ ҳар ким қандай фойдаланишига боғлиқ. Ҳозир турт-беш яшар бола ҳам компъютердан бемалол фойдаланиши, эртадан-кечгача "автопойга" ўйнаши ёки "жангари фильм иштирокчиси"га айланиши мумкин.

Бир қарашда бунинг ёмон жойи йўқдек. Боланингўқуви кучаяди, кўпрок ахборот олади. Бироқбу нарса одат тўсига кирса, нохуш оқибатларга олиб келиши ҳеч гап эмас.

Интернетга қарамликни шифокорлар аллақачон руҳий касалликлар қаторига киритган. Кўпчилик ушбу касалликка ҳанузгача беписанд қарамокда. Компьютер қарамлиги ичкиликбозлик, гиёҳвандлик каби жиддий касалликдир.

Бир қарашда интернетда почтани текшириш ва ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш,ўйинўйнаш оддий нарса бўлиб кўринади. Бу каби "хавфсиз"ҳаракатлар қандай қилиб шахснинг таназзулига олиб келиши мумкин? Аслида интернетда кўп вақт ўтказган киши вақт тушунчасидан узоқлашиб боради, яқинлари, дўстлари билан мулоқот қилишни орқага сурадиҳамда организмнинг табиий эҳтиёжларини эътиборсиз қолдиради.

Вақт ўтиши билан соғлом ҳаёт тарзи ўзгариб, одамнинг руҳияти ва соғлигига салбий таъсир ўтказади. Интернетга қарам бўлиб қолган ёшларга виртуал мулоқот ёлғон эркинликни, гуёкиҳамма нарсага қодирлик ҳис-туйғусини бахш этади.Айни вақтда реал ҳаётда ҳал этилмаётган муаммолар ва ечилмаган масалалар йиғилиб бораверади.

Интернетгақарамлик оддий касалликларга ўхшабўз белгиларига эга: вақт тушунчасига эга бўлмаслик - ярим соат ишлайман деган ният билан интернетга кирган киши аслида ҳар хил сайтларга киравериб, бир неча соат вақт ўттанини сезмай қолади; табиий эҳтиёжларниқондирмаслик - нима бўлишиданқатъий назар, ҳаёт тарзини яхшилаш мақсадида инсон ўз танасидаги эҳтиёжларга қулок солиши керак.

Интернетга шўнғиган киши узоқ вақт таом емаслиги, кам ухлаши, ҳатто ҳожатга ҳам чиқмаслиги мумкин. Бундай ҳолатлар жиддий касалликларга олиб келади; ижтимоий ҳаётдан воз кечиш - қизикарли тадбирлар, йиғилишлар интернет касаллигига дучор бўлган шахсучун зерикарли бўлиб туйилади.

Буларнинг ўрнига виртуал мулоқотни афзал кўради. Дўстлари ва яқинлари билан жонли мулоқотни унутади.

Бугунги тезкор ривожланишлар жараёнида ахборот тарқатишнинг энг замонивий ва самарали таъсирчан воситалари кашф этилмоқдаки, улар олдида ўқитувчининг маърузалари зерикарли тусга кириб қолди. Ачинарлиси, ахборот тарқатиш воситаларидан берилаётган ахборот ва маълумотлар оқими ёшлар томонидан тўғридан-тўғри "фильтрлашсиз"қабул қилимоқда, бу эса улар онгини заҳарлаб, маънавий-ахлоқий дунёсини заифлаштирмоқда.

Бунга уҳшаш ҳолатларнинг олдини олиш учун маънавий тарбияни оиладан, яъни боланинг илк тасаввурлари, тушунчалари шаклланадиган даврдан бошлаш мақсадга мувофиқдир.

Буюк аллома Абу Райхон Беруний шундай деган эдилар: "Илм олиш дастлаб ахлоқий покликни талаб қилади. Шунингдек, таълим ва тарбия бир бутунликни кўрсатади, фақат шу борликка амал қилган шогиртлар камолот сари бора олади".

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар