Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Ҳорманг, мирзачўллик қалбидарё пахтакорлар

Ҳорманг, мирзачўллик қалбидарё пахтакорлар

26 октябрь 2018 йил
357
0

Мустақил мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Мирзачўлда ҳам лафзи ҳалол фермерларнинг пешона тери эвазига етиштирилган пахта ҳосилини сўнгги чаноқларигача териб олиш учун жонбозлик кўрсатилмоқда.

Бу умумхалқ ҳаракатидан таниқли ижодкорлар ҳам четда тургани йўқ.Яқинда Мирзачўлликлар "Ҳорманг, қалбидарё пахтакорлар!” шиори остида бўлиб ўтган яхши тадбирга гувоҳ бўлишди.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари ходимлари китобхонликни тарғиб этиш мақсадида вилоятларга тез-тез сафар уюштириб туради. Аммо уларнинг бу галги сафари туманимизнинг пахта далаларига йўналтирилди. Улар Мирзачўл туманидаги «Мирзадала» ШФЙ, «Абай» номли ва «Тошкент» сувдан фойдаланиш уюшмалари, «Алишер Фурқат» ва «Шоира Қўқонова» фермер хўжаликлари далаларида пахта тераётган теримчи ва ҳашарчилар ҳузурида бўлишди. Шоир Ахтамқули томонидан ўқилган шеърлар пахтакорларга кўтаринки кайфият бағишлади.

– Бугун далаларимизда қизғин меҳнат жараёни, – дейди шоир Ахтамқули. – Турли вилоятларда пахтакорлар ҳузурида бўлганимизда, юртдошларимиз юзларидаги ҳаётдан мамнунлик, йил бўйи қилинган меҳнатлари самарасидан бахтиёрликни кўриб, дилинг яйрайди, шундай одамлар билан замондош, ҳамнафас бўлганингдан хурсанд бўласан. Қувончли кунларига шерик бўлаётганимиздан, ижодимиз орқали оз бўлса-да, уларга завқ-шавқ бахш этаётганимиздан ўзимизни бахтиёр ҳис этамиз.

Шундан сўнг ушбу нашриёт уйи томонидан нашр этилган 50 номдаги 150дан ортиқ адабий-бадиий китоблар теримчи ва ҳашарчиларга совға тариқасида улашилди. Теримчи ДилрабоҚодирова, Малика Холмўминова, отряд раҳбари Алижон Облоқулов, маҳалла раиси Ширинбой Болиқулов ва бир қанча илғор теримчилар ҳам алоҳида фахрий ёрлиқ ва китоблар билан тақдирланишди.

Меҳмонлар юртимиз ифтихори бўлган оқ олтинни нест-нобуд қилмай териб олишдаги машаққатли ишларига куч-қувват тилашди.

Шоди ОТАМУРОД

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар