» » Дўстлик туманида “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти ҳашарчилар ҳузурида бўлди

Дўстлик туманида “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти ҳашарчилар ҳузурида бўлди

27 октябрь 2018 г 2 783 Комментарии: 0

“Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти жамоаси Жиззах вилояти Дўстлик тумани пахта далаларида бўлиб, йиғим-теримда қатнашаётган теримчи ва ҳашарчилар билан учрашди. 

Шу кунларда пахта далаларида йиғим-терим мавсуми авжида. Теримчи ва кўнгилли ҳашарчилар астойдил меҳнат қилмоқда. Мақсад мамлакатимиз иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшиш. 

“Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти жамоаси ҳам бу жараёнда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, мазкур жамият томонидан теримчиларнинг маданий ҳордиқ олишини мазмунли ўтказиш мақсадида пахта далаларида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. 

Хусусан, Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Саритепа” ҚФЙ ҳудудидаги пахта далаларида ташкил этилган маданий-маърифий тадбирда “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти раҳбарияти, Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Зебо Мирзо, Шодмонқул Салом, ёш умидли актёр Ҳамза Ҳасанов, истеъдодли хонандалар Наргиза Азимова, Дилноза Одилова ва Ниҳол мукофоти совриндори Зулхумор Мамарасулзодалар иштирок этди. 

– Пахта далаларида иш қизғин. Бу жараёнга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшиш, ҳашарчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун улар ҳузурига келдик, – дейди “Ўзшаробсаноат” АЖнинг ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Дилбар Сиддиқова. – Ҳашарчиларимизнинг кайфияти кўтаринки, уларнинг юз-кўзида шижоат ва ватанпарварлик руҳи сезилиб турибди. Бугунги тадбирда шоирларимиз ўқиган шеърлар, ижро этилган мумтоз куй-қўшиқлар теримчи ва ҳашарчиларимизнинг кайфиятини янада кўтарибгина қолмай, уларнинг маънавий-маърифий тадбирларни, адабий давраларни соғинганига гувоҳ бўлдик. 

“Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти томонидан пешқадам теримчи ва ҳашарчиларга бадиий китоблар, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди 

Жамият томонидан бу каби учрашув, маданий-маърифий тадбирлар Дўстлик тумани маҳаллалари ҳудудидаги пахта далаларида ҳам ташкил этилмоқда. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!