» » Жиззах вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг VI ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди

Жиззах вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг VI ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди

31 октябрь 2018 г 4 816 Комментарии: 0

Конференцияда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Гулнора Маруфова, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Назира Мухторова ҳамда шаҳар ва туманлардан сайланган делегатлар  иштирок этишди.

Конференцияда ўтган 5 йил давомида  соҳада амалга оширилган ишлар ҳамда галдаги вазифалар танқидий-таҳлилий муҳокама этилди.

Тадбирда сўз олган вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи  Н.Мухторова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947–сон ва 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармонлари ижросини таъминлаш борасида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида сўз юритди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳрирдаги Устави лойиҳаси юзасидан таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

VI ҳисобот-сайлов конференциясида Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб Мухторова Назира Абдусатторовна сайланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!