» » Ҳарбий хизматчилар Жиззахда мураккаб тоғ машғулотларини ўтказдилар

Ҳарбий хизматчилар Жиззахда мураккаб тоғ машғулотларини ўтказдилар

31 октябрь 2018 г 3 173 Комментарии: 0

29 октябрь куни Марказий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлардан бирининг ҳарбий хизматчилари Бахмал туманида жойлашган денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги тоғли ҳудудда шартли ярадорларни қутқариш бўйича мураккаб амалий машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтказилган машғулотлар ҳарбий хизматчиларда тез ўзгарувчан ҳарорат, туман ва булутли ҳаво, кислород сийрак бўлган шароитларда ҳаракатлана олишларида кўникма ҳосил қилади.

Машғулот давомида тик қояли жойларда яраланганларни эвакуация қилиш, тоғ табиий тўсиқларини енгиб ўтиш ва ўқув жанговар вазифалар муваффақиятли бажарилди.

Тоғли ҳудудлардаги жанговар ҳаракатлар, асосан, довонларни, тепалик ва ўтиш йўлларини эгаллаб туриш, қўшин колонналарини олиб ўтиш учун имконият яратишга қаратилади. Бу ҳаракатларда кўп сонли қўшин эмас, аксинча, кичик гуруҳлар қўлланилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!