» » Жиззахда тўққиз ойда кўрсатилган хизматлар ҳажми 2 триллион 272 миллион сўмни ташкил этди

Жиззахда тўққиз ойда кўрсатилган хизматлар ҳажми 2 триллион 272 миллион сўмни ташкил этди

03 ноябрь 2018 г 3 525 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида жорий йил тўққиз ойда кўрсатилган хизматлар ҳажми 2 триллион 272 миллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,4 фоизга ортган.
Jizzax-Aholi.JPG
Бу рақамларнинг амалдаги самарасини давлатимиз томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли қишлоқ туманларида хизмат кўрсатиш тармоқлари кенгайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Айниқса, "Обод қишлоқ” дастури амалга оширилаётган ҳудудларда савдо, маданий-маиший ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Jizzax-Aholi4.JPG
– Маҳалламизда "Обод қишлоқ” дастури асосида қурилган замонавий уй-жойлар, ижтимоий ва ишлаб чиқариш бинолари қаторида мини-маркет, нон дўкони, ҳаммом каби савдо ва маиший хизмат иншоотлари ҳам барпо этилди, – дейди Мирзачўл туманидаги "Ғалаба” фуқаролар йиғини раиси Дилбар Қулматова. – Бу эса аҳолига катта қулайликлар яратди. Хизмат тармоқларида 10 дан зиёд маҳалла ёшлари иш билан таъминланди.
Туманда жорий йилнинг 9 ойида 50 дан зиёд хизмат кўрсатиш, сервис ва ишлаб чиқариш объекти барпо этилган. Шу даврда аҳолига жами кўрсатилган хизматлар ҳажми 62,1 миллиард сўмни ташкил этган. Хизмат кўрсатиш аҳоли жон бошига 591 минг сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига қараганда 8 фоизга ўсган.

Т.Бекназаров

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!