» » Шароф Рашидов тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Зойир Мирзаев ҳоким этиб тайинланди

Шароф Рашидов тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Зойир Мирзаев ҳоким этиб тайинланди

08 ноябрь 2018 г 8 805 Комментарии: 0

Куни кеча Ш.Рашидов тумани ҳокимлигида халқ депутатлари Ш.Рашидов тумани Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ иккинчи сессияси ўтказилди. Сессия ишида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда вилоят ҳокими Э.Салиев, вилоят прокурори И.Эргашходжаев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғ.Қодиров, халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутатлари, тумандаги секторлар раҳбарлари иштирок этишди.

Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда туман раҳбарияти томонидан йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида сўз юритди.

Жумладан, туман ҳокими лавозимида ишлаб келган С.Исмоиловнинг иш тажрибаси, меҳнат фаолияти эътиборга олинган ҳолда, ушбу лавозимга тайинланганлигини айтиб, у фаолиятини дастлабки пайтида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий, қурилиш, коммунал соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, ечимини топиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиб, бирмунча ишларни амалга оширганлигини таъкидлади.

Бироқ, кейинги вақтларда унинг билим тажрибаси етарли бўлишига қарамай, унинг иш фаолиятида сусткашлик, эътиборсизлик ҳамда қўйилган вазифаларга юзаки қараш, қўл остидагилар, туман корхона, ташкилотлари раҳбарлари ва фаолларининг фикрини инобатга олмаслик каби салбий ҳолатлар пайдо бўлиб, устувор масалаларга эътибор қаратиш, кадрларнинг, туман фаолларининг бошини қовуштириш, уларни аниқ мақсадлар учун сафарбар этиш хусусиятлари сустлашиб кетганини, энг асосийси уларни ўз ортидан эргаштира олмаганини баён қилди.

Бу ўз навбатида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, айрим соҳаларда оқосоқликни келтириб чиқарганини маълум қилди ҳамда депутатлар эътиборига мисолларни келтириб ўтди.

Шундан сўнг, С.Исмаиловни Ш.Рашидов тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 2018 йил 7 ноябрдаги  769-к-сонли қарорини депутатларга ўқиб эшиттирди.

Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан бир овоздан маъқуланди.

Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг розилиги билан Мирзаев Зойир Тоирович номзодини Ш.Рашидов тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг  2018 йил 7 ноябрдаги 770-к-сонли қарори қабул қилинганлиги депутатларга маълум қилди.

Мирзаев Зойир Тоирович

Шундан сўнг, кун тарбидаги масала юзасидан музокораларга ўтилиб, туман Кенгаши депутатлари ва туман фаоллари ўз фикрларини билдиришди.

Музокаралардан сўнг, З.Мирзаевни Ш.Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Жиззах вилояти ҳокимининг  2018 йил  7 ноябрдаги 770-к-сонли қарори овозга қўйилиб, депутатлар томонидан тўлиқ маъқулланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!