» » 120 та фермер пахта режасини бажаришди

120 та фермер пахта режасини бажаришди

10 ноябрь 2018 г 4 248 Комментарии: 0

Зафаробод тумани пахта далаларида йиғим-терим суръати бир дам ҳам бўшашгани йўқ.

Боиси бу йил зафарободликлар йиғим-теримда вилоятимизда карвонбошилик қилишмоқда. Жорий йилда 9000 гектар майдондан 23000 тонна хирмон бунёд этишни мақсад қилган заршунослар марра сари дадил одимлаяптилар. Тумандаги "Мустақиллик” сув истеъмолчилари уюшмаси аъзолари вилоятда биринчи бўлиб давлатга пахта сотиш шартномавий режасини ошириб бажаргани ҳақида аввал хабар бергандик. Режадаги 317,6 тонна ўрнига 318,9 тонна хомашё қабул пунктларига етказиб берилди. Ҳудуддаги "Пахта баракаси”, "Зафаробод арчаси”, "Оқбулоқ пахталари”, "Шифоли булоқ”, "Мустаҳкам қўрғон”, "Самандар сарҳади”, "Рўзимурод даласи” каби 15 дан ортиқ фермер хўжаликлари режани ортиғи билан уддалашган эди.

Уларнинг сафига бугунги кунда яна 97 та фермер хўжалиги қўшилди. "Кожахмет” сув истеъмолчилари уюшмасидан "Писталикент лоласи”, "Лозут продукт”, "Озодбек жамол”, "Тинчлик” сув истеъмолчилари уюшмасидан "Тилларанг шона”, "Гулчамбар чаманзор”, Ф. Хўжаев номли сув истеъмолчилари уюшмасидан "Казимбек пахтаси”, "Зафаробод олими”, "Чўққили дара”, Охунбобоев номли сув истеъмолчилари уюшмасидан "Асил бобо”, "Тўймурод олтин далалари”, "Ёрлақаб бобо”, "Ўзбекистон” сув истеъмолчилари уюшмасидан "Ёрқин пахтачилик”, С.Синдаров номли сув истеъмолчилари уюшмасидан "Ҳусайн Шерхон”, "Қулмирза бобо”, "Жонибек ота”, "Нурли келажак даласи”, "Пўлат тулпори”, С. Раҳимов номли сув истеъмолчилари уюшмасидан "Бахром ота”, "Зафаробод” сув истеъмолчилари уюшмасидан "Дашт”, Ҳ.Олимжон номли сув истеъмолчилари уюшмасидан "Хумо-хол”, "Нурафшон кўрки”, "Бўрон”, "Баракали бургут” каби фермер хўжаликлари зафар маррасини эгаллаб, давлатга пахта топширишни давом эттиришаяпти. Яна 20 га яқин фермер хўжаликлари режани уддалаш арафасида.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан йиғим-терим фаолларини рағбатлантириш тизимли равишда йўлга қўйилди. Пахта мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туманҳокимлиги ва "Ўзагрокимёхимия” АЖ ташаббуси билан "Пахта-2018” ўн кунлик акцияси ўтказилди. Унга кўра энг кўп пахта терган оилалар ва илғор теримчилар маиший техникалар, турли кийим-кечаклар ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.

В.ҒАЙБУЛЛАЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!