» » Фориш туманидаги бежирим мебеллар устаси

Фориш туманидаги бежирим мебеллар устаси

10 ноябрь 2018 г 3 941 Комментарии: 0

Фориш туманида Элдор Маллахонов хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, маҳалладаги бўш турган бинолардан бирини ижарага олиб, турли мебеллар, уй жиҳозлари ясашни йўлга қўйди.

Бунинг учун у ўз маблағи ҳисобидан ёғочга ишлов берадиган ва мебел ясашда зарур бўладиган дастгоҳлар харид қилиб, ўрнатди. Иккита иш ўрни яратиб, ўзи сингари ҳунарга қизиқиши бор ёшларни ёнига олиб, касб сир-синоатлирини уларга ҳам ўргатди.

Бугун Элдор Маллахонов ясаётган бежирим, пишиқ-пухта ошхона, ётоқхона жиҳозлари, стенка, шкаф, стол, стул, хонтахта ва бошқа мебеллари билан халқимизга танилган. Ўғил уйлантириб, қиз чиқармоқчи бўлган оилаларнинг қўшни шаҳарларга мебел излаб боришларига ҳожат қолмади. Элдор ясаётган мебеллар сифат жиҳатидан шаҳар бозорларида сотилаётган мебеллардан ортиқ бўлса ортиқки, кам эмас.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!