» » Жиззахда партия қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркасини ташкил этди

Жиззахда партия қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркасини ташкил этди

10 ноябрь 2018 г 3 080 Комментарии: 0

O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан, партия ташкил этилганининг 15 йиллиги муносабати билан жойларда турли хил сиёсий, маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Партия электорати бўлган фермерлар ҳам мазкур сана муносабати билан партия аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркасини ташкил этди.

- Бугун O`zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари учун ташкиллаштирган савдо ярмаркасига ўзимизда етиштирилган полиз, мева-сабзовот, асал, балиқ маҳсулотларини олиб келдик, - дейди "Элсевар Диёр” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Мавжуда Ибрагимова. - Чунки, фермер хўжалигимизнинг шаклланиб ривожланишида O`zLiDeP аъзоларининг хизматлари катта.

Мазкур савда ярмаркасида Зафар Ҳакимов раҳбарликқилаётган "Чақмоқ” сут ва сут маҳсулотлари фермер хўжалиги аъзолари ҳам ўзлари етиштирган маҳсулотлари биланқатнашди.

Саида Умаралиева

O`zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!