» » Фориш туманида ўн саккизта тиббиёт муассасалари аҳолига хизмат кўрсатмоқда

Фориш туманида ўн саккизта тиббиёт муассасалари аҳолига хизмат кўрсатмоқда

12 ноябрь 2018 г 4 531 Комментарии: 0

Бугунги кунда Фориш туманида 1 та марказий шифохона, 1 та марказий поликлиника, 2 та оилавий поликлиника, 2 тақишлоқ участка шифохоналари ва 14 та қишлоқ врачлик пунткларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатилиб келиняпти.

Президентимизнинг тиббиёт соҳаси ривожига бераётган эътибор ва ғамхўрликлари натижасида тиббиёт муассасалари замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари, тиббий жиҳозлар, керакли қурилмалар билан таъминланмоқда.

Тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида туман марказий шифохонаси ва марказий поликлиника кейинги бир йил давомида янги УЗИ аппарати, стоматология, сунъий нафас бериш, монитор кўп кўрсаткичли, рақамли рентген, скопия, наркоз берувчи ва лор аппаратлари ва бошқа тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминланди.

Туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги болалар бўлими 20 ўринга мўлжалланган бўлиб, мажмуада оналар ва болалар, шунингдек, тиббиёт ходимлари учун барча имкониятлар яратилган. Замонавий тиббий асбоб-ускуналар, туғруқ залларидаги шароит, энг муҳими, врачлар ҳамда ўрта тиббиёт ходимларининг малака ва маҳорати кутилган натижаларни беряпти. Тиббиёт ходимлари илк бор фарзанд кўриш бахтига муяссар бўлган ёш оналарнинг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғибқилиш, репродуктив саломатлик ва туғма, ирсий касалликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, туман ФҲДЁ бўлими, оила илмий амалий маркази туман бўлими билан ҳамкорликда ҳар ойда «Оналар мактаби», «Оналар маслаҳатхона»ларида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этишяпти.

Тиббиёт соҳаси айниқса бугун ўзининг юксак мақомига эришмоқда. «Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланаётгани ана шу эътибор намунасидир.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!