Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахлик ёшларни Самарқандга саёҳати уюштирилди

Жиззахлик ёшларни Самарқандга саёҳати уюштирилди

21 май 2018 йил
339
0

Дўстлик туманидаги 10 ва 19-мактабнинг 150 дан ортиқ ўқувчилари дунёнинг сайқали бўлган Самарқанд шаҳрига саёҳатга бориб келишди.

Саёҳат давомида улар Ўзбекистон Республикасини Биринчи Президенти И.Каримов, Шоҳи Зинда, Темурийлар, Имом ал-Бухорий мақбараларини зиёрат қилишиб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гулдаста қўйишди. Самарқанднинг юраги саналган Регистон мажмуасидаги Улуғбек, Тиллакори, Шердор мадрасалари ҳамда Бибихоним меъморий обидасида бўлишиб, улар ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлишди.

Саёҳатнинг Самарқанд шаҳар болалар паркида давом эттирилгани ўқувчиларга ўзгача шодлик бахш этди. Қуёшнинг тоғлар ортига беркиниши билан азим шаҳарни тарк этаётган ўқувчилар кўзларида тинч ва осуда кунлардан бахтиёр порлади. Зеро, тинч ва осойишта юртгагина саёҳатлар, беғубор дилларга хурсандчилик ярашишига амин бўлдик.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар