» » Ўзбекистонда АЭС қурилиш ишлари 2020 йилда бошланиши мумкин

Ўзбекистонда АЭС қурилиш ишлари 2020 йилда бошланиши мумкин

12 ноябрь 2018 г 3 209 Комментарии: 0

Ўзбекистонда биринчи атом электростанцияси қурилиш ишлари 2020 йилда бошланиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг сўзларига асосланиб, Sputnik хабар берди.

Сентябрь бошида Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов республика ҳудудида АЭС қурилиши бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолади.

«Росатом» ВВЭР-1200 реакторли қурилма «3+» авлодига тегишли иккита энергоблокдан иборат бўлган мажмуа барпо қилишни режалаштирилмоқда. Битим октябрь ойида кучга кирди.

«2020 йилда биринчи бетон қуйишни режалаштирмоқдамиз», — деди Мирзамахмудов «Правда Востока» газетасига берган интервьюда.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда 5 та майдон – Жиззах ва Навоий вилояти чегарадаги ҳудудларда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

«Ўзатом» раҳбари ҳар бир майдонда метеостанциялар ўрнатилади. Геологик тадқиқотлар ўтказилиб, тупроқнинг зичлиги, ер ости сувлари даражаси текшириб чиқилади.

«Бир майдон танлангандан сўнг, жамоат фикри ўрганиш мақсадида фуқаролар, жамоатчилик, МАГАТЭ фикри ўрганилади. Шундан сўнг, АЭС қурилиши ва эксплуатация бўйича майдонга лицензия олиш учун хулоса тайёрланади», — деб қўшимча қилди Мирзамаҳмудов.

Лойиҳанинг қиймати 11 миллиард доллар атрофида, биринчи энергоблок 2028 йилда ишга туширилиши керак, деган эди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Россия президенти Владимир Путин 18—19 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида, республикада биринчи АЭС қурилишида энг юқори хавфсизлик стандартлари ва қатъий экологик талабларга риоя қилинишини маълум қилганди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев октябр бошида АЭС қурилиши инқилобий қарор эканлиги ва уни амалга ошириш учун 8—10 йил муддат зарурлигини таъкидлаб ўтганди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, АЭС бугунги кунда ишлаб чиқарувчи қувватларининг 20 %ни ишлаб чиқаради.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!