» » Жиззах вилояти ҳокимлиги делегацияси Қозоғистон Республикасига ташриф буюрди

Жиззах вилояти ҳокимлиги делегацияси Қозоғистон Республикасига ташриф буюрди

13 ноябрь 2018 г 3 053 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 8-10 ноябрь кунлари Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Эгамов бошчилигидаги делегация вакиллари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри, Туркистон ҳамда Жамбул вилоятларига ташрифи уюштирилди.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси билан ўзаро ҳамкорликда савдо-иқтисодий муносабатларни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш  бўлди.

Учрашувлар давомида Логистика марказлари ташкил этиш, туризмини ривожлантириш, замонавий илғор технологиялар асосида инвестициялар киритиш, архетиктура, енгилсаноат соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувларнинг якунида Қозоғистон Республикасининг ҳар учала ҳудуди билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик, дўстлик ришталари ўрнатилди. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!