» » Жиззахда тиббиёт ходимлари тақдирланишди

Жиззахда тиббиёт ходимлари тақдирланишди

15 ноябрь 2018 г 4 356 Комментарии: 0

Истиқлол йилларида, барча соҳаларда бўлгани каби тиббий хизмат сифатини замон андозалари даражасига келтириш, энг чекка қишлоқларимизда ҳам намунали тиббий хизматни ташкил этиш, айниқса, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш ишларига жуда катта эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар натижадорлиги ва истиқболдаги долзарб вазифалар юзасидан” ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2018 йилда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ислоҳатлар тўғрисида тўхталиб ўтиб, бу борада 2019 йилда тизим олдида турган муҳим устувор вазифаларни белгилаб берди.

Бу борада  мавжуд мослаштирилган биноларда жойлашган тиббиёт масканлари ўрнида кўплаб замонавий шифо масканлари қад кўтарди. Қишлоқларимизда мураккаб касалликларни ҳам аниқлашга қодир бўлган асбоб-ускуналарга эга қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда қишлоқ оилавий поликлиникалари бунёд этилди.

Вилоятимиз мисолида айтадиган бўлсак, 54 та қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда 27 қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилиб, уларнинг аксарияти “Саломатлик–3” лойиҳаси ҳамда Япония давлатининг Жайка Халқаро ташкилоти гранти ҳисобидан энг замонавий даволаш-ташхис ускуналари билан жиҳозланди.

2018 йил “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида 12 та тиббиёт муассасаларида 18,6 млрд сўмдан ошиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.Аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмати моддий-техник ҳолатини яхшилаш борасида “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида жами қиймати 2,0 млрд сўмлик 9 та “HUNDAY” ва 575,0 млн сўмлик 4 та “NISSAN”, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказлашган маблағлари ҳисобидан 26 та, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 14 та “ДАМАС” русумли автотранспорт воситалари келтирилди.

Вилоятимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳтарам Президентимиз томонидан юксак баҳоланиб, давлатмиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан бир нечта тиббиёт ходимларига давлат мукофатлари берилди.

Жумладан, Республика ихтисослашган Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт маракази Жиззах филиали директори Абдужаппаров Сулаймон  II даражали “Соғлом авлод учун” ордени, вилоят Перинатал маркази ҳамшираси Назарова Зулфия “Шуҳрат” медали, вилоят ногиронларни реаблитация қилиш ва протезлаш маркази қошидаги протезлаш корхонаси бўлими раҳбари Сайидқулов Толиб “Жасорат” медали билан тақдирланишди.

Шунинингдек, тиббиёт ходимлари куни муносабати билан вилоятда фаолият олиб бораётган соҳа жонкуярларининг бир гуруҳи ҳам вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.  

“Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан ташкил этилган тантанада вилоят ҳокими ўринбосари Б.Тўхтамишев вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!