Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зарбдор туманида ёшлар бандлигини  таъминлаш бўйича учрашув ўтказилди

Зарбдор туманида ёшлар бандлигини  таъминлаш бўйича учрашув ўтказилди

21 ноябрь 2018 йил
384
0

Зарбдор туманида “Ёш мутахассис – келажак бунёдкори” шиори остида коллеж ўқувчи ёшлари ва уюшмаган ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида ёшларни иш билан таъминлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, тумандаги саноат объектлари ва улардаги бўш иш ўринлари, касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, меҳнат бозорига биринчи марта кириб келаётган ёшларнинг корхона ташкилотга ишга кирган пайтда айнан нималарга эътибор беришлари, тадбиркорлик кўникмалари ва унинг сир асрорлари ҳақида мутахассислар томонидан керакли тушунча ва тавсиялар бериб ўтилди.

“Yоshlаr-kеlаjаgimiz” жамғармаси Зарбдор туман филиали раиси Асқат Сулаймонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yоshlаr-kеlаjаgimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармони ва унинг ёшларга имкониятлари, жамғарма томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режали ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунчалар бериб ўтди.

Тадбир иштирокчилари “Ташаббус-2018” кўрик танлови туман босқичи ғолиби “Бинокор Меьмор” МЧЖга саёхат уюштирдилар. Поябзал ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонада ёшлар поябзал тайёрлаш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар