» » Жиззахда Латвия Республикаси экспертлари семинар-тренинг ўтказишди

Жиззахда Латвия Республикаси экспертлари семинар-тренинг ўтказишди

22 ноябрь 2018 г 2 592 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги,  мутасадди ташкилот ва бошқармалари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларига “Жиззах” ЭИЗ ҳудудида Латвия Республикаси эксперт тренерлари Марис Пукис ва Андрис Яунслейнис томонидан “Ҳудудларни инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг самарадор йўллари тўғрисида” семинар-тренинг ўтказилди.

Унда эксперт тренерлар Латвия билан Ўзбекистон ўртасида ўзаро
савдо-иқтисодий муносабатлар ҳамда товар саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти имкониятлари юзасидан фикрлар алмашинилди.

Хусусан, Латвия тажрибасида иқтисодиётни бошқариш, инвестицияларни жалб этиш, Европа иттифоқида қонунчилик, бюджет қонунчилиги юзасидан шу жумладан, Европа иттифоқи билан биргаликда олиб борилаётган ишлар тўғрисида таништириб ўтдилар.

Семинар якунида, вилоят “Ипотека” банк масъул ходими Латвиядаги банк қонунчилиги тўғрисида, “Зомин-фарм” ЭИЗ директори маҳсулотларни экспорт қилиш юзасидан савол-жавоблар уюштирилиб, тегишли жавоблар олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!