Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » 220 минг сўм билан бошланган тадбиркорлик

220 минг сўм билан бошланган тадбиркорлик

23 ноябрь 2018 йил
1 841
0

Агар ўтган йили кимдир менга башорат қилиб, сен тадбиркор бўласан, қўл остингда 10 дан зиёд ишчиларинг бўлади дейишганда ўзим ҳам ишонмаган бўлардим.

Сабаби гўзаллик салонларидан бирида ишлардим холос. Ҳар доимги мижозларимдан бири келиб, ўз тадбиркорлиги ҳақида айтиб қолди. Менда ҳамқизиқиш уйғонди. Аммо мен бир-бирини такрорламайдиган ва шаҳримизда эҳтиёж катта бўлган тадбиркорликнинг бирор йўналиши билан шуғулланишни мақсадқилдим.

Эринмасдан кўпчилик билан суҳбатлашдим. Спорт кийимларига эҳтиёж катталигини, аммо шу маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган тикув цехлари йўқлигига гувоҳ бўлдим.

Олдимга режа қилдимки, спорт кийимлари билан бир қаторда, буюртма асосида мавсумий кийимлар ҳам тикишга мўлжалланган цех очишни. Менда бор йўғи 220 минг сўм пул бор эди.Ҳеч кимдан қарзга маблағ олмадим. Тадбиркорлигимни бошлашга киришдим, дейди 25 ёшли тадбиркор Дилноза Маматқулова.

Нигора Мухторова – ЎзМТДП Жиззах шаҳар Кенгаши раиси:

Яқинда ўз фаолиятини бошлаган 10 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган тикув цехи эгаси Дилноза Маматқулова ўн нафар ёшлар учун иш ўрни ярата олди. Бу ҳам ёшлар учун намуна қилиб кўрсатишга арзигулик ҳолдир.

Мадина НОСИРОВА

ЎзМТДП Жиззах шаҳар

Кенгаши ижрочи котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар