» » “Жиззах” санаторийсида сайёр ўқув машғулот ўтказилди

“Жиззах” санаторийсида сайёр ўқув машғулот ўтказилди

23 ноябрь 2018 г 2 418 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида жорий йилнинг 5 ноябридан эътиборан бошланган хотин-қизлар қўмиталари мутахассислари учун ўтказилган 2-босқич ўқув-семинар машғулотлари ниҳоясига етди.

Ўқув машғулотларини махсус тайёргарликдан ўтган профессор-ўқитувчилар ва малакали мутахассислар олиб боришди.

"Ўзбекистонда оила, оналик ва болаликни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари: миллий ва халқаро тажриба, "Оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланиши”, "Оила институтини мустаҳкамлаш ва замонавий оилани шакллантиришда ижтимоий хизматнинг ўрни” каби мавзулар юзасидан тингловчиларга батафсил маълумотлар берилди. Назарий билимларни амалиёт билан боғлаш алоҳида эътиборда бўлди.

Хусусан, Жиззах шаҳридаги "Жиззах” санаторийси, Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр ўқув машғулотларидан тингловчилар катта таассурот олишди. Сайёр семинардоирасида иштирокчилар санаторий дам олувчиларига яратилган шарт-шароит билан таништирилди. Вилоят марказидаги Амир Темур номли маҳаллада "Оила тузилиши ва ўзаро оилавий муносабат” мавзуида олиб борилган машғулот назарий билимларни мустаҳкамлаш имконини берди.

"Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масалалари, низоларни ҳал этиш маданияти, психологик зўриқишни йўқотиш усуллари” мавзусидаги сайёр дарс машғулотларига Жиззах тиббиёт коллежи мезбонлик қилди.

Курс тингловчилари дарсдан сўнгги бўш вақтларида Ҳамид Олимжон ва Зулфия ғамда Шароф Рашидов музейи билан танишганлари уларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Турсунбой КАМОЛОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!