» » Жиззахнинг ёш истеъдодли рассом қизи

Жиззахнинг ёш истеъдодли рассом қизи

23 ноябрь 2018 г 3 210 Комментарии: 0

Истеъдод – мўъжиза, ҳар кимга ҳам насиб этмайдиган қадрли неъматдир. Шунинг учун бўлса керак орамизда иқтидорли ёшларга ҳавас қилувчилар кўпчиликни ташкил этади.

Жиззах шаҳрида таваллуд топган 17 ёшли Шаҳризода Ҳусанова ҳам ана шундай иқтидор эгаларидан бири. Мактабда ўқиб юрган кезларимда муаллимнинг чизган расмларимга берган ижобий баҳоси менга катта қанот бўлган эди”, – дейди у.

Болаликдаги орзуси ҳам айнан рассом бўлиш эди. Тинимсиз ҳаракат ва изланиш қизалоқнинг орзусини қатъий мақсадга айлантирди. Айни пайтда ёш рассом вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси. Шаҳризоданинг фикрича, санъат – ҳайратланарли нарсаларга юрак қўрингни қўшиб, уни ўз қўлларинг билан яратишинг демак. Бироқ шу яратиш ортида машаққат ва ўзгача жозиба мужассам.

Қаҳрамонимиз натюрморт, пейзаж ва портрет жанрларида суратлар чизади. Устози Тоҳир Тўхтаев унга тасвирий ва амалий санъат сирларини ўргатиб келмоқда. Асарларида асосан кўк ранг, бинафшаранг, кулранг, яшил ранглардан фойдаланади. Унинг табиатига хос босиқлик айнан шу ранглар билан ҳамоҳанг. Шаҳризоданинг "Туғилган кун”, "Она” композицияси, "Мактабимиз ҳовлиси” номли ижодий ишлари кўпчиликка манзур бўлди.

"Она” композициясида аёл боласига китоб ўқишни ўргатаётгани тасвирланади. Бу тасвир орқали боланинг тарбиясида, етук инсон бўлишида Онанинг хизмати катта эканлиги ранглар жилосида акс эттирилган. Асарнинг тарбиявий аҳамияти жуда катта.

Ёш бўлишига қарамай Шаҳризода вилоят, республика кўрик-танловларида фаол иштирок этади. "Энг улуғ, энг азиз”, "Камолиддин Беҳзод издошлари” танловларида сертификат билан тақдирланган. "Камалак юлдузлари” танловининг вилоят босқичи ғолиби. Тошкентда ўтказилган ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмасининг тасвирий ва амалий санъат кўргазмасида фаол иштирок этиб, "Олтин медаль” билан тақдирланди. Албатта, бу каби ютуқлар замирида ёш ижодкор эзгу ўйлари, ранг тасвирга бўлган муҳаббати турибди. Шаҳризодага келгуси ишларида омад тилаб, ундан келгусида янада баркамол асарлар кутиб қоламиз.

Маъмура ЮСУПОВА,

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги

мактаб-интернатнинг маънавий-маърифий

ишлар бўйича директор ўринбосари.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!