» » Фориш туманида тиббиёт ходимлари тақдирланишди

Фориш туманида тиббиёт ходимлари тақдирланишди

23 ноябрь 2018 г 3 132 Комментарии: 0

Халқ саломатлиги муҳофазасини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли юртимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифат жиҳатдан юксалиб бормоқда.

Фориш туманида ҳам жаҳон андозаларига мос даволаш-ташхис ускуналари билан жиҳозланган замонавий шифо муассасалари бунёд этилиб, тиббиётнинг ўзига хос миллий модели асосида иш олиб борилаётганлиги бунинг ёрқин ифодасидир.

Бугунги кунда марказий шифохона, 300 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника, 2 та қишлоқ шифохонаси, 10 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва давлат санитария эпидемиология назорати марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Саломатлик масканлари инвестиция дастури асосида капитал реконструкция қилинди.

Тиббиёт соҳаси, айниқса, бугун ўзининг юксак мақомига эришмоқда, «Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрнинг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланаётгани ана шу эътибор намунасидир.

«Дил ифори» тантаналар мажмуасида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Абдивали Мустанов иштирок этиб, қатъий саъй-ҳаракатлар туфайли аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда тизимнинг ҳар бир бўғинини ўзаро мутаносибликда комплекс ривожлантириш тамойили устуворлик касб этаётганини таъкидлаб ўтди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Адиба Жабборова, меҳнат фахрийлари Авазхон Бегиев, Турмуҳаммад Тошпўлатов ҳам сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳаси ходимларига муносиб меҳнат шароитлари яратиб берилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда тиббиёт соҳасида кўп йиллардан буён самарали меҳнатқилиб келаётган бир гуруҳсоҳа ходимлари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Баҳрулло САЙПУЛОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!