» » Жиззахда Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Жиззахда Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи ўтказилди

23 ноябрь 2018 г 4 450 Комментарии: 0

Куни кеча Жиззах Политехника институтида Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари,  Хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли фармонига мувофиқ Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодлар учун янада кенг имкониятлар эшиги очилганлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Хусусан,  Зулфия номидаги давлат мукофоти учун олдин 5 та йўналиш бўйича қизлар иштирок этишган бўлса, бу йилга келиб 2 тага яъни, спорт ва жамоатчилик фаолияти йўналишлари қўшилиб, жами 7 та йўналиш бўйича номзодлар  иштирок  этишмоқда.

Ҳар йили икки нафардан алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга мукофот  берилиши  белгиланганлиги,  умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари бакалавриатга, бакалавриат талабалари - олий таълим муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш бўйича давлат грантлари асосида имтиҳонларсиз қабул қилинишади.

Танловнинг бошланғич босқичларида 8029 нафар, туман (шаҳар) босқичларида 1010 нафар қизлар иштирок этдилар ва уларнинг орасидан энг муносиблари сараланиб, вилоят босқичида энг фаол, зукко, доно ва истеъдодли қизларимиздан 115 нафари қатнашди. 

Танлов комиссияси аъзолари ҳар бир қизларнинг чиқишларини, уларнинг тайёрлаган ишлари, эгаллаган ютуқлари, забт этган марраларини одилона баҳолаб, Республика комиссиясига энг муносиб 14 нафар номзодларни тавсия этишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!