» » Маҳсулот етиштиришдан экспортгача

Маҳсулот етиштиришдан экспортгача

24 ноябрь 2018 г 2 692 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида ўтган йилнинг шу даврида қишлоқ хўжалиги соҳасига 57,9 миллиард сўмлик инвестиция жалб этилган эди. Жорий йилда эса бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 баробар кўп бўлди.
6.JPG
Бозор иқтисодиёти талаблари қишлоқ хўжалигига ҳам ишлаб чиқаришнинг янги шакл ва усулларини татбиқ қилишни тақозо этмоқда. Айнан шу талабни ҳисобга олган Зомин туманидаги “Зомин мева логистика” МЧЖ ўз фаолиятини логистика усулида ишлашга йўналтирмоқда. Корхона маҳсулотни нафақат етиштиради, балки уни саралаш ва истеъмолчига етказиб беришгача бўлган барча жараённи ўзи бажаради.
11.JPG
Шу мақсадда масъулияти чекланган жамият аъзолари томонидан янги лойиҳа амалга оширилмоқда. 5 миллион долларлик банк кредити ва 14 миллиард сўм ўз маблағи сарфланаётган лойиҳа таркибида 116 гектар майдонда хориж технологияси асосида интенсив боғ яратилади. Шунингдек, 4 минг тонна сиғимли музлатгич қурилади.
12.JPG
Ҳозирда ажратилган майдонга Туркиядан келтирилган 147 минг туп олма кўчати экилди. Келаси йилдан мева берадиган боғ 2020 йилда тўлиқ ҳосилга киради.
Хориж технологияси асосида қурилаётган музлатгич декабрь ойида иш бошлайди.
– Мамлакатимизда тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланаётгани туфайли бу лойиҳани амалга оширишда муаммолар бўлмади, – дейди ушбу МЧЖ раҳбари Камолиддин Тошпўлатов. – Ҳозир лойиҳа таркибидаги ишларда 68 киши меҳнат қилмоқда. Музлатгич ишга туширилгач, яна 30 янги иш ўрни яратилади. Музлатгичда ўзимиз етиштирган ҳосилдан ташқари, теварак-атрофдаги соҳибкорлар маҳсулотини ҳам сақлаймиз.
Мухтасар айтганда, корхонада амалга оширилаётган ишлардан кўзланган асосий мақсад маҳсулотни экспортга йўналтиришдир.
Тошқул Бекназаров,Жамшид Ёрбеков​ (сурат)​ ЎзА
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!