» » “Тараққиёт” республика танловини онлайн тест синови Жиззах вилоятида қай тарзда ўтказилади?

“Тараққиёт” республика танловини онлайн тест синови Жиззах вилоятида қай тарзда ўтказилади?

24 ноябрь 2018 г 3 437 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танловини онлайн тест синовини Жиззах вилоятида ўтказишда Жиззах Давлат педагогика институтининг Ахборот-ресурс маркази танланган.

Ушбу тадбир доирасида  институтнинг Ахборот-ресурс марказида ҳам бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, Вазирликнинг Ахборот ҳавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмакалашиш маркази, “Ўзбектелеком” АК Жиззах филиали масъул ҳодимлари томонидан Ахборот-ресурс марказида танловнинг тест жараёнларини одилона ташкил этиш борасида 4 дона кузатув камералари ўрнатилди.

Мавжуд компьютерларнинг техник соз ҳолатда эканлигини таъминлаш, интернет тармоғининг чиқиш тезлигини ошириш борасида Институтнинг масъул ҳодимлари билан ҳамкорликда тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз онлайн тест синови Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси  томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

Онлайн тест синови икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқич 25 ноябрдан 30 ноябргача, иккинчи босқич 1 декабрдан 5 декабргача ўтказилади.

Онлайн  тест синови топшириқлари Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танловини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссиясининг томонидан тасдиқланган.

“Ақлий салоҳият (IQ-тест)”, “Психологик барқарорлик”, “Хорижий тиллар (инглиз, немис, француз)” ва “Сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар” бўйича онлайн синов дастурлари асосида тузилади. Онлайн синов дастурлари махсус веб-портали taraqqiyot-tanlov.uz эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг

Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси

Маҳмуд Ғиёзов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!