Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Кореянинг “КОIСА” компанияси Мирзачўлда аёллар учун ўқув марказ очади

Кореянинг “КОIСА” компанияси Мирзачўлда аёллар учун ўқув марказ очади

24 ноябрь 2018 йил
447
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори доирасида Корея Республикасининг “КОIСА” компанияси эксперт вакиллари Жиззах вилоятига ташриф буюришди.

Корея Республикасининг “КОIСА” компанияси эксперт вакилларининг Жиззах вилоятига ташрифидан асосий мақсад, Мирзачўл туманида “Тадбиркор аёллар ўқув марказини” барпо этиш ва уни молиялаштиришдан иборат.

Меҳмонларни, Жиззах вилояти ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари У.Эгамов бошчилигида, вилоят Инвестициялар бўйича бош бошқармаси бошлиғи Б.Акрамов, Мирзачўл тумани ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари Б.Усмонов, вилоят ҳокимлиги инвестиция котибияти бош мутахассиси К.Мухитдинов ҳамда вилоят Инвестициялар бўйича бош бошқармаси бўлим бошлиғи З.Исматовлар кутиб олишди. 

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорига асосан Жиззах вилояти Мирзачўл туманида  “Тадбиркор аёллар ўқув марказини” барпо этиш юзасидан дастлабки ишлар келишиб олинди.

Корея Республикасининг “КОIСА” компанияси эксперт вакиллари 24-26 ноябрь кунлари Мирзачўл туманида бўлишади ва тумандаги тадбиркор аёллар фаолияти ва уларга яратилган қулайликлар ҳамда имкониятлар билан атрофлича танишишади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар