» » Парҳезбоп маҳсулотлар – эл дастурхонига

Парҳезбоп маҳсулотлар – эл дастурхонига

29 ноябрь 2018 г 3 036 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги “Зарбдор парранда” масъулияти чекланган жамияти парҳезбоп гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ўтган йили 2 миллиард сўм кредит эвазига иш бошлаган корхонада 14 киши иш билан таъминланган. Айни пайтда жамият аъзолари аҳоли дастурхонига ойига 45 тонна парранда гўшти етказиб бераётир.
—Маҳсулотнинг бир қисмини туман марказидаги шохобчамизда сотишни йўлга қўйганмиз, - дейди корхона иш юритувчиси Шамсиддин Тошбоев. — Айни пайтда ишчи кучи ва маҳсулотни кўпайтириш устида иш олиб боряпмиз.
Яна 30 минг дона бройлер жўжа парваришлаш учун қўшимча жой ҳозирлаяпмиз. Бу 40 та иш ўрни яратиш имконини беради.
Корхонада бройлер жўжа парваришлаш мақсадида 208 гектар майдонда озуқа етиштирилади. Етиштирилган озуқани корхонанинг ўзида қайта ишланади. Маҳсулотни сақлаш учун 120 тонналик музлатгич ҳам барпо этилган. 
2.JPG

Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!