» » Бахмал туманида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаритилиган сайёр суд ўтказилди

Бахмал туманида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаритилиган сайёр суд ўтказилди

30 ноябрь 2018 г 2 865 Комментарии: 0

Бахмал туман Маъмурий суди томонидан Бахмал Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисми (алкоголли ичимликдан маст ҳолда транспорт воситаларини бошқариш) ва 1283-моддасида (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориш) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари мазмунан кўрилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг мазмуни ва моҳияти сайёр суд мажлиси иштирокчиларига етказилди.

Мазкур Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг айрим моддалари санкциясида назарда тутилган жазолар оғирлаштирилганлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси ҳам ҳуқуқбузарлик ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун катта аҳамият касб этади, чунки мажлисда иштирок этган фуқаролар келгусида бирон-бир ҳуқуқбузарлик содир этишдан олдин, хатти-ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатларини кўз олдида келтириб, ҳуқуқбузарлик содир этмасликка қарор қилади. Сайёр суд мажлисларининг ўтказилишидан асосий мақсад ҳам шу.

Йиғилиш якунида мажлисда иштирок этган фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, очиқ мулоқот ўтказилди. 

Бахмал туман маъмурий

 суди раиси М.Бахриев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!