» » Форишлик тадбиркор мактабни ичимлик суви билан таъминлади

Форишлик тадбиркор мактабни ичимлик суви билан таъминлади

30 ноябрь 2018 г 3 003 Комментарии: 0

Фориш туманидаги тадбиркор «Responsible Travel» туристик фирмаси раҳбари Шерзод Норбеков томонидан аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида бир қатор хайрли ишларнинг амалга оширилаётгани халқимизни мамнун этяпти.

7-умумтаълим мактаби жамоаси бир неча йилдан буён мактаб ҳовлисига тоза ичимлик суви келтириш учун бош қотириб, масалани ҳал қилолмай келаётганди. Бу борада тадбиркор Шерзод Норбеков кўмакка келди. Тадбиркорнинг саъй-ҳаракати билан унинг ҳисобидан Каттабоғдон қишлоғидаги булоқдан 1,5 километр полиэтилен қувур ётқизилиб, мактаб ҳовлисига тоза ичимлик суви келтирилди.

Фахриддин ЭРГАШЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!