Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда Сардорлар форуми ўтказилди

Жиззахда Сардорлар форуми ўтказилди

01 декабрь 2018 йил
348
0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят “Камалак” болалар ташкилоти томонидан “Сардорлар форуми” ҳамда Сардорлар Кенгаши учун ўқув-семинар ташкил этилди. Унда вилоят, туман-шаҳар Сардорлар Кенгашининг 234 нафар сардорлари иштирок этди.

Тадбирнинг тантанали қисмида Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Ҳудойшукуров ҳамда “Камалак” болалар ташкилоти раиси Шоҳида Даманова иштирокчиларни қутлади.

Шундан сўнг, вилоят Сардорлар Кенгашига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг ишонч ёрлиғи топширилди. Туман ва шаҳар Сардорлар Кенгаши эса вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Ҳудойшукуровнинг ишонч ёрлиғи билан тақдирланди.

Тадбирда 5-8 ноябрь кунлари Фарғона вилоятида бўлиб ўтган Республика Сардорлар сайловида муваффақиятли иштирок этиб, яхши натижаларни қўлга киритган вилоят “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари тақдирланди. “Иттифоқ” сардори Диёржон Тожиев сайловда сардорларнинг энг кўп овозига эга бўлди, “Камалак”сардори Дилшод Шарофов ҳам энг кўп овоз тўплаб, Республика “Камалак” сардори бўлди.

Тадбирда жорий йилда туман, вилоят ва республика миқёсидаги танловларда фаол иштирок этган сардорлар ва уларнинг ота оналари ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Элдор Наврўзов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар