» » Жиззах вилояти республика кўрик-танловида биринчи ўринни эгаллади

Жиззах вилояти республика кўрик-танловида биринчи ўринни эгаллади

03 декабрь 2018 г 2 448 Комментарии: 0

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан ташкил этилган “Конституция билимдони” кўрик-танлови республика босқичи ўтказилди.

Танловнинг очилишида сўзга чиққанлар томонидан эътироф этилганидек, бугун жамият ҳаётининг қайси жабҳасига назар солмайлик, истиқболли ўзгаришларнинг гувоҳи бўламиз. Ўзбекистонда дунёни янгича идрок этадиган, ҳақ-ҳуқуқи учун курашадиган, ўз тақдирини халқи ватани тақдири билан уйғун кўрувчи янги авлод шаклланётгани бунинг ёрқин мисолидир.

Кўрик-танловда умумий ўрта таълим ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларидан иборат 1000 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Якуний, Республика босқичида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон судьялари ассоциацияси, Адвокатлар палатаси, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти масъул ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг белгиланган шартлар бўйича тайёрлаган чиқишларини талабчанлик билан баҳоладилар.

Кўрик-танлов шартларида ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қай даражада ёд ва мукаммал билишига эътибор қаратилди.

Якунда ҳакамларнинг ҳисоб-китобларига кўра Жиззах вилояти шаънини ҳимоя қилган Шарофат Ҳасанова фахрли 1-ўринга муносиб кўрилди ва ғолибликни қўлга киритди.  

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 вилоят кенгаши

матбуот хизмати котиби 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!