» » "Сўғдиёна" 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнайди. "Машъал" плей-оффда ютқазди

"Сўғдиёна" 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнайди. "Машъал" плей-оффда ютқазди

03 декабрь 2018 г 2 450 Комментарии: 0

Суперлига ва Про-лига клублари ўртасида ўтадиган иккита ўтиш ўйинидан дастлабкиси бўлиб ўтди.

Бугун «Пахтакор» стадионида «Сўғдиёна»ва «Машъал» клублари юқори лига йўлланмаси ҳал қилинадиган плей-офф баҳсида майдонга тушди.

«Сўғдиёна» Суперлиганинг қуйи гуруҳини 5-ўрин билан якунлаган, «Машъал» эса Про-лига «А» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Ўтиш ўйинида жиззахликлар муборакликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. «Сўғдиёна» сафида голларга Шоҳруз Норхонов, Сернас Дарвидас ва Ойбек Нурматов муаллифлик қилган бўлса, Қашқадарё жамоадан уларга фақат Сардор Раҳмонов пенальтини аниқ амалга ошириш билан жавоб қайтара олди.

Шу тариқа, «Сўғдиёна» кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолди. Жамоа келаси мавсум 11-маротаба Ўзбекистон олий лигасида иштирок этади.

Эртага Ўзбекистон кубоги соҳиби, Суперлига қуйи олтилигини 4-ўринда якунлаган ОКМК ва Про-лига «А» гуруҳида 3-ўринни олган «Истиқлол» иккинчи ўтиш ўйинида қатнашади. Учрашув «Локомотив» стадионида соат 14:00да бошланади.

СЎҒДИЁНА – МАШЪАЛ – 3:1
Тошкент. “Пахтакор” стадиони
Голлар: Шоҳруз Норхонов (38), Сернас Дарвидас (48), Ойбек Нурматов (72)– Сардор Раҳмонов (79, пенальти).
Сўғдиёна: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Элёр Орифов (Шаҳбоз Жўрабеков, 23), Шохруз Норхонов, Тоҳир Шамсиддинов, Санжар Рашидов, Сернас Дарвидас (Ойбек Нурматов, 61), Милаш Симонович, Никола Милинкович, Ихтиёр Тошпўлатов (Иззатилла Абдуллаев, 70), Нуриддин Ҳасанов.
Машъал: Раҳим Давронов, Сардор Раҳмонов, Асил Бегимқулов, Сардор Абдураимов, Абдуллоҳ Олимов, Ҳумоюн Муртазоев, Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов (Зафар Акрамов, 55), Ҳусниддин Алиқулов, Акром Баҳриддинов (Воҳид Шодиев, 74), Сирожиддин Қўзиев.
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Элдор Турсунов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Огоҳлантиришлар: Сардор Қулматов (78), Никола Милинкович (87)– Акром Баҳриддинов (66), Воҳид Шодиев (75).

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!