» » Жиззахда партия ёшларга қулай бизнес муҳитини яратмоқда

Жиззахда партия ёшларга қулай бизнес муҳитини яратмоқда

04 декабрь 2018 г 2 528 Комментарии: 0

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ва «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси Жиззах шаҳар бўлими ҳамкорлигида “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш – асосий мақсадимиз” мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари партия томонидан ёшларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш  мақсадида “Ёш инновациячи”, “Келажак депутатлари”, “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан” каби қатор лойиҳалар ҳақида ҳамда  «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси томонидан ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар, янги иш ўринларини, авваламбор, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, шахсий ташаббусларни амалга ошириш  учун қулай бизнес муҳитни шакллантиришга оид маълумотларга  эга бўлишди.

- Яратилаётган имкониятлардан хурсандмиз, мен ҳам имтиёзли кредит олиб новойхона ташкил этмоқчиман  -  дейди Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси Нурислом Дадажонов. - Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида шахримиздаги барча касб-ҳунар коллежларида шу каби семинарлар ўтказилмоқда.

Холмат  Тўраев

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!