» » Жиззахда депутат меҳрибонлик уйи тарбияланувчисининг ўқиши учун шартнома пулини тўлиб берди     

Жиззахда депутат меҳрибонлик уйи тарбияланувчисининг ўқиши учун шартнома пулини тўлиб берди     

04 декабрь 2018 г 2 782 Комментарии: 0

“Bo’ston Olami” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси раҳбари, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Нортошев “Адолат ” СДПнинг “Саҳавот – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида 29-сонли Меҳрибонлик уйига 450 кг картошка, 450 кг пиёз, 120 кг гуруч, 50 кг шакар, 100 литр мой каби озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар билан ташриф буюрди.

- Гап моддиятда эмас, - дейди Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Нортошев. – Ота-она, оила мухитидан узоқ, аммо ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган меҳрга чанқоқ қалбларга озроқ бўлсада таскин, қувонч бахш эта олиш катта бахт.

Қолаверса, ушбу депутат томонидан мазкур  меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, Жиззах Политехника институти “Транспорт иншоотларидан фойдаланиш” факультетида таҳсил олаётган Шерали Қодировнинг 2018-2019 ўқув йилидаги ярим йиллик кантракти учун 4200 000 сўм миқдорида пул маблағи тўлаб берилди.

Достон ЗОКИРОВ 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!