» » Жиззахда тарғибот декадаси натижалари юзасидан брифинг ўтказилди

Жиззахда тарғибот декадаси натижалари юзасидан брифинг ўтказилди

05 декабрь 2018 г 2 540 Комментарии: 0

“Жиззах ҳақиқати”–“Джизакская правда” газеталари таҳририятининг мажлислар залида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  вилоят кенгаши томонидан “Барчаси ўз қўлингда!” шиори остида бўлиб ўтган ўн кунлик тарғибот декадаси натижалари юзасидан вилоятимиз журналистлари учун брифинг ўтказилди.

Тарғибот декадаси доирасида ўқувчи-ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини сингдириш мақсадида маънавий-марифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ўн кунлик тарғибот тадбирларида вилоят ички ишлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, ўрта махсус ва халқ таълими бошқармалари ҳамкорликда Жиззах шаҳри ва туманлардаги ўқув муассасаларида “Давомат” рейдлари ўтказилди. Ўрганиш давомида таълим муассасаларида дарс ва машғулотларга сабабсиз қатнашмаётган ўқувчилар, тунги клуб ва кафеларда вақтини бекор ўтказаётган ёшлар аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди ва тушунтириш хатлари асосида далолатнома тузилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилди.

–Тадбир давомида 100 нафарга яқин ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турадиган ва Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида суд залидан озод этилганлар ҳамда таълим муассасаларининг ёшлари қамраб олинди, –деди Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоят Миллий гвардиясининг масъул ходими Асқар Иброҳимов.– Айниқса вояга етмаган ёшларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш мақсадида ҳарбий қисмларга экскурсиялар уюштирилди. Рейд давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ота-оналар ўртасида ва таълим даргоҳларида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Ботир Тўхтамишев иштирок этди.

Брифингда журналистлар тарғибот декадаси натижалари юзасидан ўз таклифларини айтиб, фикр-мулоҳазалар билдиришди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!