Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ҲАЁТИЙ ТАЖРИБАСИ АСҚОТАДИ

ҲАЁТИЙ ТАЖРИБАСИ АСҚОТАДИ

06 декабрь 2018 йил
81
0

Жиззах шаҳридаги Маҳалла марказида ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими билан ҳамкорликдаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Узоқбой Рисқулов, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг бош мутахассиси Баҳром Жўраев, Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғининг ўринбосари Ўткир Йўлдошев, Жиззах шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг мутахассиси Нигора Мухторованинг маърузалари тингланди.

Нотиқларнинг чиқишларида тарбияси оғир, жиноятга мойиллиги бор шахслар, нотинч оилаларга кўпни кўрган отахон ва онахонлар мураббий сифатида бириктирилганлиги яхши самара бераётганлиги таъкидланди. Тўй-ҳашамлар, оилавий маросимларни ортиқча сарф-харажатларсиз ўтказишда ҳам нуронийларимизнинг ўрни каттадир.

Ўз-ўзини танқид руҳида ўтган анжуманда айни шу йўналишда ҳали кўплаб камчиликлар, муаммолар мавжуд эканлиги тилга олинди. Фуқаролар йиғинлари раисларининг маҳалла профилактика инспекторлари билан ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилмаган. Хусусан, Жиззах шаҳрида айрим жиноят турлари сезиларли даражада ортганлиги аянчлидир.

Семинар иштирокчилари бунга барҳам беришнинг ягона йўли ҳамжиҳатликда иш юритишда, деган хулосага келдилар. Ана шундай тадбирларни кенг доирада барча туманларда ташкил этиш лозимлигига келишиб олинди.

Турсунбой КАМОЛОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар