» » Жиззах гарнизонида ёшлар билан учрашув ўтказилди

Жиззах гарнизонида ёшлар билан учрашув ўтказилди

07 декабрь 2018 г 2 771 Комментарии: 0

Жиззах гарнизони маънавият ва маърифат маркази томонидан вилоятимиздаги ўқув муассасаларининг ўқитувчи ва ўқувчилари билан “Биз ёшлар терроризм ва ақидапарастликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Шароф Рашидов туманидаги 11-сонли умумтаълим  мактабида 9-10 синфларда таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар билан ўтказилган давра суҳбати ҳам шу мавзуда бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан  Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши минтақавий бўлинмасининг ишчи гуруҳи аъзоси, Қуролли Кучлар хизматчиси Феруза Имомова, вилоят ИИБ терроризм ва экспертизага қарши кураш бошқармасининг бўлим бошлиғи, катта лейтенант Акмал Каримов, шу бошқарма бош мутахассиси, майор Азиз Шукуров, вилоят халқ таълими бошқармасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича бошлиғи ўринбосари Феруза Негматовалар Ўзбекистон Республикасининг “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириб, тинчликни асраш учун ҳушёрлик ва огоҳликни янада кучайтириш, ҳозирги кунда ёшларни турли ахборот хуружларидан асраш, Ватан келажаги учун ўзини масъул ҳисобловчи юртдошларимизнинг бу борадаги фаоллигини ошириш зарурлиги ҳақида гапирдилар.

Тадбирда “Жаҳолат сиртмоғи” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Аброр ТОШПЎЛАТОВ,

Жиззах гарнизони маънавият ва маърифат

 маркази бошлиғи, капитан

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!