» » Янгиобод туманида Конституция қабул қилинганлиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Янгиобод туманида Конституция қабул қилинганлиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

08 декабрь 2018 г 3 546 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан  Янгиобод туманида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирни Янгиобод тумани ҳокими Икром Матиев кириш сўзи билан очиб бериб, йиғилганларни байрам билан қутлади.

Жумладан туман ҳокими ўз табригида, Бош қомусимиз инсонлар ҳуқуқи ва еркинлигини, тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг миқёсидаги ислоҳотларни амалга оширилишига пойдевор қўйганлиги хусусида сўз юритди.

Дарҳақиқат, асосий қонунимиз юртимизнинг ҳар бир фуқароси учун нафақат ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати, айни пайтда давлат ва жамият олдидаги бурчларини ҳам белгилаб беради.

Ёшлар томонидан тайёрланган куй-қўшиқ, рақс ва саҳна-кўринишлари байрамга ўзгача шукуҳ касб этди.

Муродбек Раҳмонбердиев 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!