» » Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд вилоятида сув омборлари барпо этилади

Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд вилоятида сув омборлари барпо этилади

10 декабрь 2018 г 3 711 Комментарии: 0

Президентимиз табригида ютуқлар билан бир қаторда ҳал қилиниши лозим бўлган вазифаларга ҳам эътибор қаратилди.

Хусусан, пахта ва ғалладан бўшаган майдонларда экспортбоп, ички ва ташқи бозорда талаб катта бўлган экинлар экиш, бошқача айтганда, ҳар бир хўжалик ва туманнинг ихтисослашувини қайта кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилишимиз, кўп тармоқли фермер хўжаликлари, томорқа майдонлари самарасини оширишга қаратилган ишларимизни кучайтиришимиз кераклигини қайд этдилар. 
Келгусида бажарилиши зарар бўлган вазифалар орасида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида Давлат бюджетидан қарийб 1,7 триллион сўм, халқаро молия институтларининг 84 миллион доллар миқдоридаги маблағини йўналтириш режалаштирилмоқда.
Бунда сув омборлари тармоғини кенгайтириш ҳисобидан лалми ерларни ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шу мақсадда Тошкент вилоятида 45 миллион куб метр сув йиғиладиган “Паркентсой”, “Қизилсой”, “Тоштепа”, Жиззах вилоятининг Фориш туманида “Караман”, Қашқадарё вилоятида “Гулдара”, “Аяқчисой”, Самарқанд вилоятида “Булунғур” сув омборлари барпо этилади.
Келгуси икки йилда эса 1 миллион 200 минг гектар ернинг сув таъминоти барқарорлаштирилади, йилига 1 миллиард 700 миллион куб метр сув тежалади ва 600 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланади.
Шу тариқа келгуси йили қишлоқ хўжалиги соҳасида 1 миллиард 870 миллион доллар ҳажмидаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кутилмоқда.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!