» » Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлимига янги бино топширилди  

Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлимига янги бино топширилди  

10 декабрь 2018 г 3 966 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллик байрамида Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлими замонавий бинода фаолият бошлади.

Бюро органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви соҳасида тўлов маданиятини ошириш, тармоқларга ноқонуний уланиш ҳолатлари олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар, амалий саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда.

Ўз навбатида Мажбурий ижро бюроси ходимларига қулай меҳнат шароити яратиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, янгидан фойдаланишга топширилган Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлимининг икки қаватли замонавий биноси ҳам фикримизнинг яққол тасдиғидир.

Бинонинг тантанали очилиш маросимига кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилиб, унда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллик байрами арафасида янги бино топширилиши Бюро ходимларига ажойиб совға бўлганлигини таъкидлашди. Шундан сўнг таклиф этилган меҳмонлар ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Туман марказида жойлашган бино қисқа вақт ичида мана шундай кўринишга эга бўлиб, барча қулайликлар яратилди. Хизмат хоналари замонавий компьютер, мебель, керакли жиҳозлар билан таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!