» » Фориш туманилик спортчилар республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди

Фориш туманилик спортчилар республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди

10 декабрь 2018 г 2 640 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги болалар – ўсмирлар спорт мактабида 2006 – 2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Унда Фориш туман болалар – ўсмирлар спорт мактабининг енгил атлетика мураббийи Отабек Матлабов раҳбарлигидаги тарбияланувчилари ҳам иштирок этишди.

Мусобақа якунига кўра қизлар ўртасида Фориш туманидан ташриф буюрган спортчилар  60 метрга югуришда 1-ўрин Шаҳноза Тошбековага, 2-ўрин Рухшона Тошбековага насиб этди. Ўғил болалар ўртасида 60 метрга югуришда 1-ўринни Файзулло Қаҳрамонов, 2-ўринни Муҳаммадали Ўмиров эгаллади.

300 метрга югуриш баҳси ҳам қизғин курашларга бой бўлди. Мусобақада Толибжон Умировнинг қўли баланд келиб, шоҳсупанинг биринчи ўринни эгаллади. Узунликка сакраш бўйича Фаридун Алимбоев 3-ўрин соҳиби бўлди.

Ёш спортчиларимиздан 3 нафари – Шаҳноза Тошбекова, Толибжон Умиров, Файзулло Қаҳромоновлар шу турдаги мусобақанинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Анвар МАХАММАТОВ,

Фориш туман болалар – ўсмирлар спорт мактаби

ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!