Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» »  Жиззахнинг Хонбандисида катта ҳашар ўтказилди

 Жиззахнинг Хонбандисида катта ҳашар ўтказилди

23 май 2018 йил
2 305
0

«Хонбанди» маҳалласининг кечаги ҳолати анча кўримсиз эди.

14 та кўп қаватли уйлар ҳовлиларига тандирхона, ошхона, молхона ва бошқа ноқонуний қурилмалар, кўримсиз савдо дўконлари қурилган. Файзсиз кўчалар, нураб, таъмирталаб бўлиб қолган кинотеатр, савдо, маиший хизмат, ижтимоий соҳа объектлари, яроқсиз ҳолга келиб қолган канализация тизими, ичимлик сув ҳамда электр тармоқлари, ёғингарчиликлар натижасида кўп қаватли уйларнинг томидан ўтаётган чаккилар маҳалла аҳолисининг кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётганди.

Маҳаллада «Обод қишлоқ» дастури доирасидаги бунёдкорлик ишлари бошланиши билан бу ерда амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида туман ҳокими раҳбарлигида штаб ташкил этилди. Ишлар жонланиб кетди. Барча куч ва техника воситалари белгиланган лойиҳани амалга оширишга қаратилмоқда. Натижада кўп қаватли уйларнинг эшик-деразалари шовқин ва совуқ ўтказмайдиган альюмин профилли эшик, деразаларга алмаштириляпти. Кўп қаватли уйларнинг кириш қисмлари, подволлари, канализация ва ичимлик сув тармоқлари, савдо ва маиший соҳа объектлари таъмирланяпти. Маҳалла ҳудудидаги 59-умумтаълим мактаби, «Наргиз» мактабгача таълим муассасаси, кинотеатр бинолари ҳам таъмирланмоқда.

Маҳалла ҳудудидаги қишда лой, ёзда чанг кўчаларга шағал ётқизилди. Кўп қаватли уйлар олдига, йўллар атрофига 1500 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Болалар учун футбол майдони қурилди.

«Обод қишлоқ» дастури доирасида маҳалладаги иш билан банд бўлмаган ёшлар иш билан таъминланяпти. Жумладан, иш билан банд бўлмаган 127 нафар ёшлар мавсумий ишларга жалб этилиб, туман бандликка кўмаклашиш маркази билан шартнома тузилди. Улар маҳалладаги «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилаётган ишларга сафарбар этилиб, ҳар ойда 500 минг сўмдан иш ҳақи тўлаб бориляпти.

– Бугун маҳалламизда олиб борилаётган кенг кўламдаги янгиланишлар барчамизни мамнун этиб, келажакка бўлган ишончимизни орттираяпти, – дейди меҳнат фахрийси Лутфия Ирисова. – Маҳалламиз номидан бунёдкорлик ишларига бош бўлиб турган муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Айтиш жоизки, ободлик халқ кайфиятини белгилайди. Эртанги кунга ишончи баланд халқ эса ҳар қандай соҳада юқори натижаларга, муваффақиятларга эришади.

Сайёра КАЗАКОВА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар