» » Жиззахда “Дўстлик спартакиадаси” спорт мусобақаси ўтказилди

Жиззахда “Дўстлик спартакиадаси” спорт мусобақаси ўтказилди

12 декабрь 2018 г 2 840 Комментарии: 0

Жиззах вилоят бошқарма ва ташкилотлари ходимлари ўртасида спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат-шашка ва бадминтон турлари бўйича “ДЎСТЛИК СПАРТАКИАДАСИ” спорт мусобақалари ташкил этилди.

Спортнинг стол тенниси бўйича мусобақа Жиззах шаҳар ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилди.

Мусобақада ташкилот ва бошқармалардан 18 нафар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзолари иштирок этди. Мусобақа натижаларига кўра вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутахассиси Т.Умаров 1-ўринни қўлга киритди. Спортнинг бадминтон тури бўйича 1-ўринни вилоят Халқ таълими бошқармаси ходими С.Дувланов қўлга киритди. Спортнинг шашка тури бўйича 1-ўринни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ходими О.Эгамқулова қўлга киритди.

Спортнинг футбол тури бўйича 5-6 декабрь кунлари Жиззах ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилди. Мусобақада 10 дан ортиқ вилоят ташкилот ва бошқармалари иштирок этди. Мусобақанинг ярим финал ўйинига вилоят ички ишлар бошқармаси жамоаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси, Ўзбекистон Либерал демократик партияси жамоаси ҳамда вилоят қўриқлаш хизмати бошқармаси жамоаси ўртасида бўлиб ўтди.

Мусобақанинг финал ўйинига вилоят ички ишлар бошқармаси жамоаси ҳамда вилоят қўриқлаш хизмати жамоаси чиқишди. Мусобақа якунига кўра 1-ўринни вилоят ички ишлар бошқармаси жамаоси, 2-ўринни вилоят қўриқлаш хизмати бошқармаси жамоаси, 3-ўринни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа якунида спортнинг барча турлари бўйича ғолибликни қўлга киритган ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари, махсус кубок ҳамда медаллар топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!