» » Жиззахнинг шодлик ва бахт куйчиси Ҳамид Олимжон ҳақида

Жиззахнинг шодлик ва бахт куйчиси Ҳамид Олимжон ҳақида

12 декабрь 2018 г 3 421 Комментарии: 0

Шодлик ва бахт куйчиси, истеъдодли шоир, драматург, олим, давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон 1909 йил 12 декабрда Жиззах шаҳрида дунёга келди.

Наримонов номидаги бошланғич мактабни тугатгач, Самарқанд педагогика билим юртида (1923-1926.й.й) Ўзбек Педакадемиясида (1926-1931.й.й) ўқиди.

Ҳамид  Олимжон  талабалик йилларидаёқ шеър ёзди. Унинг асарлари 1926 йилдан «Зарафшон» газетасида чиқа бошлади. 1927 йилда шоир мазкур рўзнома муҳарририятига ишга ўтди. 

Ҳамид  Олимжоннинг   «Кўклам»   номли илк  шеърий тўплами 1929 йилда босилиб чиқди. Шундан сўнг,  «Олов сочлар»   (1931.й),   «Ўлим  ёвга»   (1932.й),   «Пойга»   (1932.й) каби шеърий тўпламлари нашр этилди. 

Давр билан бирга одим ташлаган, ўз ижодида халқимизнинг меҳнат қаҳрамонлигини тасвирлаган шоир 30-йилларда адабиётимизда сиёсий лириканинг энг яхши намуналарини яратди.

Ҳамид Олимжон поэзиясининг лирик қаҳрамони — ватанпарвар инсон, «Водийларни яёв кезганда» ўша лирик қаҳрамонга янги турмуш яратувчиси сифатида жаҳонга танилди.

Ана ўша лирик қаҳрамон Улуғ Ватан уруши йилларида «Жангчи Турсун» бўлиб гавдаланди. Ўзбекистон  Фанлар  академиясининг мухбир  аъзоси (1943.й)    Ҳамид   Олимжон   ўзбек   адабиётпнинг   долзарб масалалари бўйича қатор илмий-танқидий асарлар яратди.

Ҳамид Олимжон  А.С.Пушкин,  Л.Н.Толстой,  М.Горкий,   В.Маяковский,    А.Серафимович,  Т. Шэвчэнко, М.Лермонтов,  Н.Островский, А.Корнейчук асарларга таржима қилди ва улар ҳақида мақолалар ёзди.

Ўзбек халқ оғзаки ижодининг ажойиб дурдона асари «Алпомиш» достони биринчи марта Ҳамид Олимжон томонидан нашрга тайёрланиб, сўз боши билан (1938.й) чоп этилди.

У Алишэр Навоийнинг 500 йиллигини ўтказиш юбилейи комитетининг аъзоси сифатида улуғ шоир ҳаёти ва ижоди юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб борди.

Ҳамид Олимжон 1939 йилдан то умрининг охирига  қадар Ўзбекистон  Ёзувчилари уюшмасига  раҳбарлик    қилди.

Ҳамид Олимжон ўзининг «Дарё кечаси» (1936й.), «Чирчиқ соҳилларида» (1937.й), «Ўлка» (1939.й), «Бахт» (1940.й) тўпламлари, «Икки қизнинг ҳикояси» (1935-1937й.й), «Ойгул билан Бахтиёр» (1937.й), «Зайнаб ва Омон» (1938.й), «Семурғ» (1939.й) достонлари билан новатор шоир сифатида даврининг илғор ғояларини тараннум этди.

Улуғ   Ватан   урушннинг   оловли   йилларида унинг «Муқанна» номли шеърий драмаси яратилдики, у ҳанузгача драматургиямизнинг гултожи бўлиб келаётир.

Уни «Жиноят» драмаси замонавий мавзуда ёзилган. Бу даврда унинг бир неча шеърий тўпламлари билан бир қаторда   «Жангчи  Турсун»,  «Роксананинг  кўз  ёшлари»   каби қатор балладалари ҳам яратилди. Истеъдодли шоир Ҳамид Олимжоннинг кўпчилик асарлари қардош халқлар ва хорижий халқлар тилларига таржима қилинган. Шоир 1944 йилда автомобиль ҳалокагига учраб вафот этган. Унинг номи абадийлаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!