» » Жиззахда диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиилаштириш бўйича учрашув ўтказилди

Жиззахда диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиилаштириш бўйича учрашув ўтказилди

12 декабрь 2018 г 2 735 Комментарии: 0

Жиззах вилоят мусиқали драма театрида вилоятда фаолият юритаётган имом-хатиб, отинойи ва диний соҳа ходимларини билан учрашув ўтказилди.

Учрашув, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Жумладан, фармонга асосан вилоятда “Ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли розилигини олишда имом-хатиблар ва отинойиларнинг тутган ўрни” мавзусида амалий семинар ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича вилоят хайъати раиси Э.Исматов сўзга чиқди.

Мазкур учрашув давомида “Ўзбеккино” ижодкорлари томонидан суратга олинган “Ҳаёт” бадиий фильми намойиш этилди.

Тадбирдан сўнг, Жиззах шаҳридаги “Хўжа Нуриддин” жоме масжиди,  Ш.Рашидов ҳамда Ҳ.Олимжон ва Зулфия музейларига  сайёҳат уюштирилди.

Мазкур тадбирлар барча туман (шаҳар) имом-хатиблари ва отинойилари учун жорий йилнинг 18 декабрь кунига қадар давом этади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!