» » Коррупцияни биргаликда енгамиз!

Коррупцияни биргаликда енгамиз!

12 декабрь 2018 г 2 760 Комментарии: 0

   Коррупция-ижтимоий тенгсизлик, уюшган жиноятчиликнинг ўсишига иқтисодиётнинг инвестицион жозибадорлигини пасайишига олиб келадиган иқтисодий тараққиёт ва ижтимоий фаровонликнинг энг ёмон душманидир. Давлат хизматида юқори малакали кадрлар таркибини шакллантириш, шунингдек унда коррупция ва бошқа салбий ҳолатларга барҳам бериш ҳар қандай давлатнинг устувор вазифаси ҳисобланади.

    Ўзбекистонда ҳам давлат хизматини ислоҳ этиш жараёнида ушбу вазифалар долзарб масалалардан саналади. Зотан, нафақат давлат хизматининг ҳолати, балки мамлакатимизда амалга оширилаётган барча демократик ўзгаришларнинг тақдири ана шу муаммо ечимига бевосита боғлиқдир.

Жорий йил якунига қадар Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё учун коррупцияга қарши курашиш тармоғи котибияти вакиллари иштирокида республикамизда 4-раунд йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Йиғилишда халқаро экспертлар томонидан "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган тадбирлар” юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижаси муҳокама қилиниб, коррупцияга қарши курашишнинг халқаро амалиётини ҳисобга олган ҳолда экспертларнинг таклифи олинади.

Таъкидлаш жоизки, халқаро экспертлар томонидан асосий эътибор давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашишда тегишли тадбирларнинг амалга оширилиши, олиб борилган профилактик тадбирлар ва тарғибот ишларининг кўлами ва таъсирчанлиги, ўрнатилган одоб-ахлоқ нормалари, тизимга ишга қабул қилиш механизмининг шаффофлиги ва адолатлилигига қаратилган.

Шу мақсадда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг шахсий таркиби иштирокида "9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан «Давлат хизматида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйишни таъминлашнинг долзарб вазифалари»  мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда давлат солиқ хизмати, хусусан тизимда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаб ва шароитлари, профилактикаси ҳамда уларни бартараф этиш бўйича солиқ органлари соҳавий хизматларида кўриладиган чоралар тўғрисида суҳбатлашилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси»нинг иккинчи устувор йўналишида кўрсатилган коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини оширишга алоҳида урғу берилди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги "Давлат солиқ хизмати органлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3802-сонли Қарори билан давлат солиқ хизмати органларида коррупциявий муҳитни олдини олиш ва ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида ходимларнинг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1.7 бараварга оширилди, - дейди вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари И.Муҳаммадиев. - Шунингдек, махсус жамғармага солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун молиявий санкциялар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар суммасидан ажратмалар миқдори 25 фоиздан 40 фоизга оширилиб, қўшимча тушадиган маблағлар ходимларни шахсий мукофотлашга мақсадли йўналтирилиши белгиланди.

  Бугунги кунда вилоят давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий профилактика ишлари олиб борилмоқда. Ходимлар ўз хизмат вазифаларини бажаришда ҳалоллик билан манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўйилмаслиги таъминланган. 

 

Вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!