» » Пахтакор туманида миллий анъаналар фестевали ўтказилди

Пахтакор туманида миллий анъаналар фестевали ўтказилди

15 декабрь 2018 г 2 787 Комментарии: 0

ЎзМТДП Пахтакор туман Кенгаши ташаббуси билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан “Момоларимиздан миллий анъаналар ёшларга ўрнак” мавзусида фестевал ўтказилди.

Кези келганда айтиш жоизки, миллий қадрият деганда, энг аввало, тарихий синовларга бардош берган, халқимизнинг миллий манфаатларини ўзида тўлиқ мужассамлаштирган, замонавий тараққиёт талабларига бутунлай жавоб бера оладиган, асрлар ўтгани сайин қадр-қиммати ортиб борадиган ғоялар тушунилади.

Ҳаёт ривожланиб бораркан, қадрият ҳам такомиллашиб, мукаммаллашаверади. Ёшларни маънавий баркамол этиб тарбиялашда миллий қадриятларнинг аҳамияти катта, – дейди партия Пахтакор туман кенгаши раиси Ойбек Қодиров.

Фестивалда янграган фольклор ансамбллари талқинидаги қўшиқлар барчага ўзгача завқ бағишлади. Айниқса, “Келин салом”, “Алла” каби тароналаримизнинг ижроси, саҳналаштирилган томошалар фестивалга янада жозиба улашди.

Тадбир якунида турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.  Миллий қадриятлар — миллат юзи, қалб шууридир. Шундай экан, миллий қадриятларимиз баробарида, мустақилликни олий қадрият даражасига кўтариш ҳар биримиздан катта масъулият талаб этади.

Шапохат Эшбекова

ЎзМТДП Пахтакор туман Кенгаши ижрочи котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!