» » Жиззах аккумулятор заводи устидан назоратни сотиш кечиктирилди

Жиззах аккумулятор заводи устидан назоратни сотиш кечиктирилди

17 декабрь 2018 г 3 341 Комментарии: 0

«Ўзавтосаноат» АЖга қарашли «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ 51,78% пакетининг «Тошкент» Республика фонд биржасининг биржа савдоларига қўйилиши 2018 йилнинг 20 декабрига кўчирилди.

«Ўзавтосаноат» хабарига кўра, бу эҳтимолий хорижий инвесторларга савдода иштирок этишлари учун қўшимча вақт бериш мақсадида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах аккумулятор заводини хусусийлаштириш бошлангани хабар қилинганди.

Июнь ойида президент Шавкат Мирзиёев корхонани янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида қарор имзолади. Чоралар ичида хорижий инвесторларга устав фондидаги назорат тўпламини сотиш ҳам бор.

Хусусан, «Ўзавтосаноат» давлат компаниясига тегишли бўлган завод акцияларининг 51,78 фоизи белгиланган тартибда хорижликларга сотилади. Шу муносабат билан компанияга тўпламнинг бозор нархини аниқлаш ва уни биржа савдоларига қўйиш топшириғи берилганди, айнан шу ҳозир юз беряпти.

Бу ҳукумат йирик корхоналарни акцияларини биржада сотиш ҳисобидан соғломлаштиришга қарор қилаётган биринчи ҳолат эмас - январь бошида Хитойнинг Xuzhou Construction Machinery Co.Ltd компанияси «Урганч экскаватор» заводи акциялари 51 фоизини сотиб олиши маълум бўлди. Май ойида акциялар чиқарилди.

Жиззах аккумулятор заводи Energy, Atlant, Classic, Hoppenergy савдо белгилари остида аккумулятор батареялари ҳамда бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!